Сирдарё вилояти Янгиер шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисм хизматчилари учун янги замонавий уй фойдаланишга тоширилди.
Тадбирда Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев, Ўзбекистон Республикаси Чегара қўшинлари қўмондони ўринбосари полковник С.Қурбонов, вилоят ва шаҳар сектор раҳбарлари, нуронийлар, маҳалла фаоллари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.
Ҳарбий хизматчилар учун замонавий уй-жойлар, уларнинг фарзандлари учун мактаб ва мактабгача таълим муассасалари қуриб фойдаланишга топширилиши яхши анъанага айланган.
Эндиликда яна 51 нафар ҳарбий хизматчи оилалари билан фаровон турмуш кечириб, мустақиллигимизнинг 30 йиллиги байрамини янги замонавий хонадонда нишонлайдиган бўлди. Уй ёнидаги болалар ўйингоҳи, футбол майдони ҳам зарур қурилмалар билан жиҳозланган.
Тадбир давомида қурилиш ва таъмирлаш ишларида ишлаган бунёдкор усталарга вилоят ва шаҳар ҳокимлиги ҳамда ҳарбий қисм томонидан ташаккурнома ваа эсдалик совғалари топширилди.
Шуҳрат Суяров, Фурқат Тошматов (сурат), ЎзА