Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳарбий хизматчилар Амир Темур тарихига оид экспонатлар билан танишди
14:47 / 2024-01-09

Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун Темурийлар тарихи давлат музейига саёҳат ташкил этилди.

Маълумки, Темурийлар тарихи давлат музейи Соҳибқирон таваллудининг 660-йиллиги муносабати билан Амир Темур хиёбонига туташ ҳудудда барпо этилди. Музейнинг биринчи қаватида хазинахона, кутубхона, анжуманлар зали, маъмурият жойлашган. Бинода Марказий Осиёнинг илк Уйғониш давридан то Соҳибқирон давригача ва Темурийлар ҳаётидан ҳикоя қилувчи экспонатлар, ранг-баранг осори атиқалар ўрин олган. Дастлаб музей фондидан 600 экспонат жой олган бўлса, бугунги кунда уларнинг сони уч ярим мингдан ошади.  

Тарихий билим ва кўникмаларини ошириш, аждодлар мероси билан танишиш ҳамда маданий дам олиш мақсадида ташкил этилган саёҳат давомида иштирокчилар Амир Темур тарихига оид экспонатлар ва ўша давр ҳарбий қурол-аслаҳа, буюмлари билан яқиндан танишдилар.  

Гулноза Бобоева, ЎзА