Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳарбий-ватанпарварлик тадбири
09:47 / 2026-01-10

ФОТОРЕПОРТАЖ

Қашқадарё вилояти Қарши туманида 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг жанговар салоҳиятини оширишга қаратилган ватанпарварлик тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда учувчисиз учиш аппаратлари, 3D принтерда тайёрланган самолёт макетлари, ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар кўргазмаси намойиш этилди. Иштирокчилар тантанали маршда қатнашиб, Ҳарбий авиация институти ҳарбий хизматчиларининг қўл жанги усуллари бўйича кўргазмали чиқишларини катта қизиқиш билан томоша қилди. Фахрий қоровул жамоаси чиқишлари ва ҳарбий оркестрнинг ватанпарварлик руҳидаги концерти тадбирга ўзгача тантанаворлик бағишлади. 

[gallery-27047]

Расмийлар ёш авлодни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш давлат сиёсатининг устувор йўналиши эканлигини таъкидлади. Ушбу тадбир ёшлар онгида Ватанга муҳаббат ва миллий армияга ишончни мустаҳкамлашга хизмат қилиши билан аҳамиятли. 

Жамшид НОРҚОБИЛОВ (сурат), ЎзА