Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳарбий-ватанпарварлик тадбири
10:40 / 2024-02-20

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўмондонлиги Ангор тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида навбатдаги ҳарбий-ватанпарварлик тадбирини ўтказди.

Ёшларда юртга садоқат туйғусини мустаҳкамлаш ва уларнинг ҳарбийлик касбига қизиқишини оширишга йўналтирилган тадбир пиёда юриш марафони билан бошланиб, тумандаги кўзи ожиз болалар учун ихтисослаштирилган “Нурли маскан” мактаб-интернатида давом этди.  

Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган ўғил-қизларга мўлжалланган мактаб-интернатда 172 нафар ўқувчи таълим-тарбия олмоқда. Уларнинг чуқур билим олиши, касб-ҳунар ўрганиши учун барча шароит яратилган. Турли тўгараклар фаолият кўрсатмоқда. 

Туман ҳокими Қосим Мардонов, ҳарбий хизматчилар ва бошқа қатнашчилар ўқувчиларнинг таълим олиш жараёнлари билан танишди. Ҳарбийлар ва ўқувчилар иштирокида ташкил этилган тадбир барчада илиқ таассурот уйғотди.  

Сурхондарё вилоятида Ватан посбонлари ва ўқувчи-ёшлар иштирокидаги ҳарбий-ватанпарварлик тадбирлари чекка ҳудудлардаги таълим муассасаларида ҳам юқори савияда ўтказилмоқда.  

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири