Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳарбий-ватанпарварлик тадбири ёшларда катта таассурот қолдирди
15:24 / 2026-03-04

ФОТОРЕПОРТАЖ

Мамлакатимизда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг қалбида миллий армиямиздан фахрланиш туйғусини юксалтиришга қаратилган тизимли ишлар давом этмоқда. Навбатдаги шундай тадбир Жиззах гарнизонидаги ҳарбий қисмда Шароф Рашидов тумани 5-умумтаълим мактаби ўқувчилари иштирокида ташкил этилган “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” бўлди.

Учрашув Жиззах гарнизони ҳарбий хизматчилари, ҳарбий прокуратура, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги вакиллари ҳамкорлигида ўтказилди. Ушбу очиқ мулоқот ёшлар учун нафақат маълумот манбаи, балки ҳарбий маҳорат ва интизом дарсига айланди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад – ёшларни миллий армиямиз салоҳияти, соҳадаги замонавий ислоҳотлар билан таништириш ва уларда ҳарбий касбга нисбатан меҳр ҳамда ҳурмат уйғотишдир.

[gallery-27957]

Учрашувда сўзга чиққан соҳа мутахассислари Қуролли Кучларимиз сафларида хизмат қилишнинг шарафли ва масъулиятли жиҳатларига алоҳида эътибор қаратди. Шунингдек, олий ҳарбий таълим муассасаларида курсантлар учун яратилган замонавий шарт-шароитлар ва берилаётган имтиёзлар ҳақида маълумотлар берилди. Бу йўналишдаги маълумотлар ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотди.

– Бугунги учрашув бизда ҳарбий соҳага бўлган қизиқишни янада оширди, - дейди мактаб ўқувчиси Ҳусниддин Очилов. – Айниқса, ҳарбий қисмдаги интизом ва аскарлар учун яратилган шароитларни кўриб, келажакда албатта Ватан ҳимоячиси бўлишга аҳд қилдим.

Тадбирнинг бадиий қисми ҳам йиғилганларга ўзгача таассурот бағишлади. Ҳарбий оркестр жамоаси томонидан ижро этилган мардлик ва жасоратни тарғиб этувчи куй ва қўшиқлар ўқувчилар қалбида жўшқинлик уйғотди. Бу каби маърифий-тарбиявий кечалар ёшларнинг миллий армиямизга содиқ, комил инсон ва ўз юртининг ҳақиқий фарзанди сифатида етишишида муҳим аҳамият касб этади.

Учрашув савол-жавоблар шаклида олиб борилди. Ёшлар ўзларини қизиқтирган барча масалалар бўйича батафсил маълумот олиш имконига эга бўлди. Бундай очиқ мулоқотлар келажакда ҳарбий соҳани танламоқчи бўлган ёшлар учун муҳим касбий мактаб ва тажриба манбаи бўлиб хизмат қилади.

Жамшид ЁРБЕКОВ (сурат), ЎзА