Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳарбий-ватанпарварлик мусобақаларига старт берилди
16:29 / 2024-07-26

Ватанимиз мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан юртимиз бўйлаб маҳалла ёшлари учун ҳарбий-ватанпарварлик мусобақалари бошланди.

Хусусан, Мудофаа вазирлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги ташаббуси билан  “Биз бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” шиори остида ҳарбий-ватанпарварлик мусобақаларига старт берилди.  

Оталиққа олинган ёшларни ҳарбий-амалий спорт мусобақаларига кенг жалб этиш орқали уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, ўзаро маданий-спорт алоқаларини йўлга қўйиш ҳамда уларни соғлом турмуш тарзини қарор топтириш мақсадида ташкил этилган мусобақа жамоавий тартибда ёшлар ўртасида жорий йил июль-август ойлари давомида ўтказилади.  

Мусобақалар “Ҳарбийлаштирилган спорт эстафетаси”, “Арқон тортиш” ва “Заковат” интеллектуал ўйини каби бир нечта йўналишларда бўлиб ўтади.  

Мажмуавий мусобақани тайёрлаш ва ўтказишда жанговар тайёргарлик офицерлари, тарбиявий ва мафкуравий ишлар органи офицерлари, ҳарбий тиббий шифокорлар ҳамда республика биринчи секторига кирувчи маҳалланинг оталиққа олинган ёшлари иштирок этади. Мусобақада иштирок этувчи жамоалар ўз кийими, эмблемасига эга бўлади.  

Мусобақа ўтказиш кунига қадар иштирокчилар 25 ёшдан ошмаган бўлишлари шарт. Барча иштирокчилар мусобақа бошланишидан олдин мандат комиссиясидан ўтади. Мусобақа жараёнлари ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилади.  

Гулноза Бобоева,  

ЎзА