Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳарбий-ватанпарварлик карвони олис ва чекка ҳудудларга йўл олди
12:17 / 2024-02-09

Тинч, осуда, тўкин ҳаётимиз посбонлари Сурхондарё вилоятининг нафақат туман, шаҳар марказлари, балки олис ва чекка ҳудудларида ҳам ҳарбий-ватанпарварлик карвони тадбирлари ташкил этиб, ёшларнинг Ватанга садоқат, юртга муҳаббат туйғусини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округининг Термиз, Хайробод гарнизонлари ҳарбий қисмлари, Термиз ҳарбий прокуратураси ва бошқа куч тузилмалари, Музрабод туман ҳокимлиги ҳамкорлигида чегараолди ҳудудда жойлашган 22-умумтаълим мактабида ташкил этилган ҳарбий- ватанпарварлик фестивали ҳам ўқувчи ёшлар учун таассуротларга бой бўлди. Уларнинг Ватан ҳимоячисидек шарафли касбни эгаллашига қизиқиш ва интилишини оширди. 

Ҳудудда ўтказилган ҳарбий-ватанпарварлик карвони доирасида ташкил этилган қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникалар кўргазмаси, фахрий қоровул шахсий таркибининг кўргазмали чиқишлари, куч тузилмалари хизмат итларининг сергак, ҳушёр ва топқирлиги барчада катта қизиқиш уйғотди. Қизиқарли спорт мусобақалари уюштирилди. Табиат ва инсон уйғунлигини бирлаштирган гўзал тасвирий санъат намуналари, ҳарбий хизматчилар ва ёшларнинг портретлари кўчган нафис суратлар иштирокчиларга ўзгача завқ улашди. Ҳарбий оркестр ва 22-мактаб ўқувчилари тайёрлаган қизиқарли концерт дастури намойиш этилди. 

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири