French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳарбий ватанпарварлик дарси
15:34 / 2026-01-09

Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳридаги 1-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида ҳарбий “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида ёшлар билан “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди.

Тадбир Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти Кенгаши, Сирдарё вилояти Бадиий ижодкорлар уюшмаси, Республика маънавият ва маърифат маркази Сирдарё вилояти бўлими, вилоят Мудофаа ишлари бошқармаси, Мудофаа вазирлиги Фахрийлар ишлари бўйича вилоят Кенгаши ҳамда Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик Кенгаши ҳамкорлигида ўтказилди.

Учрашувда Сирдарё вилояти Мудофаа ишлари бошқармаси ҳузуридаги ҳарбий-техник мутахассислар тайёрлаш маркази чақирилувчилари ҳам фаол иштирок этишди. Ёшлар ўз фикр ва таклифларини эркин билдиришди, турли саволларга аниқ жавоблар олишди ва ҳамкорлик муҳитида очиқ мулоқот олиб борилди.

Мудофаа вазирлиги Фахрийлар ишлари бўйича вилоят Кенгаши раиси, истеъфодаги майор Бурҳон Абдуалимов ҳарбий “Ватанпарварлик ойлиги”нинг аҳамиятини алоҳида таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, бундай тадбирлар ёшлар орасида миллий ғурурни юксалтириш, Ватанга садоқатни мустаҳкамлаш ҳамда уларни жамоат ва ҳарбий фаолликка қизиқтиришда муҳим аҳамиятга эга. Шунингдек, ёшлар билан бевосита мулоқот орқали уларнинг маънавий тарбияси, масъулияти ва фуқаролик ғояси янада мустаҳкамланади.  Бу эса келажакда юртимиз хавфсизлиги ва тараққиёти учун муҳимдир.

Тадбир давомида ёшларга Ўзбекистон Президентининг Олий Мажлис ва халққа йўналтирилган Мурожаатномасининг мазмун-моҳияти тушунтирилди. Унда белгиланган устувор йўналишлар, ёшлар сиёсати, ватанпарварлик, миллий манфаатларни асраш ва келажак авлод олдидаги масъулият масалалари атрофлича ёритилди.

Музокараларда нафақат маънавий, балки амалий масалалар ҳам муҳокама қилинди. Ёшлар ҳарбий хизматга тайёргарлик, жамоат ишларида фаоллик ва ижтимоий масъулият масалалари бўйича маслаҳатлар олдилар. Шу билан бирга, уларнинг ташаббускорлиги ва фаоллиги рағбатлантирилди.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири