Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳарбий таълим муассасасига ўқишга кирмоқчимисиз?
17:15 / 2021-12-29

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқишга номзодларни саралаб олиш ва қабул қилиш, курсантларни ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.

Ушбу ҳужжатга кўра, ОҲТМда ўқишга саралаб олиш ва қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан босқичма-босқич амалга оширилади:

ҳарбий-профессионал йўналтириш;

дастлабки саралаб олиш;

тест синовлари.

Бир босқичдан муваффақиятли ўта олмаган номзодлар кейинги босқичга қўйилмайди.

ОҲТМга танлов, тенг ҳуқуқлилик ва қабул қилишнинг ягона қоидалари асосида қабул қилинади.

Номзодлар уч тил – ўзбек, қорақалпоқ ва рус тилидан бирини танлаган ҳолда тест синовлари топширадилар ва улар “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган талабларга жавоб бериши шарт.

ОҲТМга киришдан олдин (дастлабки саралаб олиш даврида) номзодлар, уларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар мазкур муассасалар раҳбарияти томонидан улар ўқишни тамомлагандан сўнг тузилган контрактда кўрсатилган муддат тугамасдан ҳарбий хизматни ўташдан бош тортган, контракт шартларини бажармаганлиги ёки содир этган жинояти учун судланганлиги сабабли бўшатилаётган, шунингдек, бундай контрактни тузишдан бош тортган ҳолларда ҳарбий хизматчини ўқитишга сарфланган бюджет маблағларини қоплаб бериши тўғрисида ёзма равишда огоҳлантирилади.

ОҲТМ қабул комиссияси ўз фаолиятини қабул йилининг 10 мартидан 1 сентябрига қадар амалга оширади. Ўқишга кириш учун аризалар қабул йилининг 1 февралидан 31 мартигача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

ЎзА