Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳарбий соҳадаги иқтидорли ёшлар ва ёш олимлар форуми бўлиб ўтди 
16:45 / 2025-01-14

Пойтахтимизда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Ҳарбий соҳадаги иқтидорли ёшлар ва ёш олимларнинг илмий ишланмалари ва инновацион лойиҳалари форуми бўлиб ўтди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бир қатор иқтидорли ёшлари ҳамда ёш олимлари иштирок этган тадбирда Ички ишлар, Мудофаа вазирликлари ҳамда Миллий гвардия тизимларида фаолият юритиб келаётган иқтидорли ёшларнинг илмий ишланмалари ва инновацион лойиҳалари кўргазмаси ҳамда энг сара ишланмалар тақдимотлари ўтказилди. 

Мазкур тадбир доирасида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари ва уларнинг сара илмий ишланмалари ташкилотчилар томонидан муносиб рағбатлантирилиб, вазирликнинг 5 нафар энг фаол ёшлари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг Ёшлар академияси аъзолигига қабул қилинди. 

Тадбир сўнгида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг Инновацион ўқув ва ишлаб чиқариш технопаркига технотур ташкил қилинди. Унда ёш олимлар технопаркнинг мавжуд махсус техник воситалар билан таъминланган биотехнологик лаборатория, ишлаб чиқариш хонаси, товуш лабораторияси, робототехника ва стандартлаштириш бўлимлари билан яқиндан танишди. 

Гулноза Бобоева, ЎзА