ФОТОРЕПОРТАЖ
Мамлакатимизнинг Мудофаа доктринасида қўшинларни замонавий қурол-аслаҳалар ва ҳарбий техникалар билан таъминлаш ҳамда мустақил мудофаа-саноат мажмуасини яратиш кўзда тутилган бўлиб, бу борадаги саъй-ҳаракатлар изчил амалга оширилмоқда.
Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ Жанубий оператив қўмондонлиги тасарруфидаги Хайробод ва Какайди гарнизонларида жойлашган ҳарбий қисмлар бўлинмаларининг жанговар шайлигини янада ошириш ва замонавий ҳарбий техникалар билан таъминлашга қаратилган тадбир бўлиб ўтди.
Ушбу ҳарбий қисмларга 12 донадан “Камаз 43116” русумли замонавий ҳарбий техника топширилди.
[gallery-10416]
Ҳарбий қисмларга техникаларни топшириш маросимида сўз олганлар, давлатимиз томонидан қўшинларнинг мудофаа қудрати, жанговар шайлиги ва моддий-техник базасини янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.
Эътиборли жиҳати, ушбу йўлтанламас ҳарбий техникалар мамлакатимиздаги маҳаллий заводда ишлаб чиқарилган бўлиб, ёнилғи сарфи бўйича тежамкорлиги, манёвр имкониятлари кенглиги ва бошқа техник кўрсаткичлари билан ажралиб туради.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА