Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳарбий қисмга экскурсия
13:08 / 2024-02-03

Ҳарбий хизматга чақирув ёшидаги йигитлар, “Ёш чегарачилар клуби” аъзолари Ўзбекистон Республикаси ДХХ Чегара қўшинларига қарашли Марҳамат туманидаги ҳарбий қисмда экскурсияда бўлди.

Туман ҳокимлиги, мудофаа бўлими ҳамда ҳарбий қисм ҳамкорлигида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ҳарбий хизматга бўлган қизиқишини ошириш мақсадида ташкил этилган тадбир иштирокчиларда унутилмас таассуротлар қолдирди.

–   Экскурсия ёшларнинг ҳарбий соҳадаги назарий, амалий билим ва кўникмаларини бойитиш, жисмоний имкониятларини оширишга ёрдам берди, – дейди ҳарбий қисм командирининг тарбиявий-мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари, майор Ашурали Акбалаев.  

[gallery-15770]

Тадбир давомида қурол-аслаҳа, ҳарбий техникалар намойиши, ҳарбийларнинг қўл жанги, шунингдек, хизмат итлари иштирокидаги кўргазмали чиқишлари, ёшлар билан ўтказган мулоқот ва суҳбатлари ёшларнинг ҳарбий бурчга бўлган қизиқиши, чегара қўшинлари, миллий армиямиз ва унинг куч-қудратига бўлган ишончини янада мустаҳкамлади.

Экскурсия давомида ҳарбий аскарлар, ҳарбий хизматга чақирилувчи ёшлар ҳамда туман “Ёш чегарачилар клуби” азолари ўртасида спортнинг арқон тортиш, тош кўтариш, турникда тортиниш турлари бўйича мусобақалар ўтказилди.  

Мусобақалар ғолиблари туман ҳокимлиги, ҳарбий қисм раҳбариятининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Ф. Убайдуллаев, З. Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари