Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳарбий қисмда хотира майдони очилди
14:08 / 2023-05-08

Юртимиз тинчлиги, мустақиллигимиз барқарорлиги йўлида ўз жонини фидо қилган мард ўғлонлар қалбимизда мангу яшайди. Она Ватан фидойи фарзандларини асло унутмайди.

9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Шарқий ҳарбий округ қўшинлари Наманган гарнизонидаги ҳарбий қисм ҳудудида хотира майдони қад ростлагани ҳам бунинг ёрқин далилидир. Ҳарбий қисмда ўтказилган тантанали маросимда Поп тумани ҳокимлиги мутасаддилари, ҳарбий қисм зобитлари, Қуролли Кучлар фахрийлари иштирок этди. Ушбу майдон, энг аввало диёримиз тинчлик-осойишталиги, сарҳадларимиз хавфсизлиги йўлида ўзини қурбон қилган юртнинг асл қаҳрамонлари кўрсатган мардонавор хизматлар, уларнинг довюрак ва жасурлигини ўзида мужассам этиши таъкидланди.  

Бундан 23 йил аввал, республикамизнинг жанубий сарҳадлари Сурхондарё вилоятининг Сариосиё ва Узун туманларидаги мудҳиш воқеаларда жонини фидо қилган миллат қаҳрамонларининг сиймолари акс эттирилган монументлар қўйилган мазкур майдон чиннакам ватанпарварликнинг юксак намунаси бўлиб хизмат қилади.  

Тадбирда, узоқ яқиндан келган меҳмонлар, марҳум ҳарбийларнинг оила-аъзолари хотира майдонига гуллар қўйиб, ўтганларнинг руҳига ҳурмат бажо келтирди. Дарвоқе, хотира майдонидаги мўъжаз фаввора ҳам ушбу майдонга ташриф буюрувчиларга ўзгача руҳ бағишлаши шубҳасиз.  

Оқилхон Дадабоев, ЎзА