English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳарбий қисмда уч авлод учрашуви ўтказилди
04:42 / 2022-08-04

ФОТОРЕПОРТАЖ

Фарғона шаҳрида жойлашган Шарқий ҳарбий округига қарашли ҳарбий қисмда уч авлод учрашуви бўлиб ўтди. 
Учрашувда узоқ йиллар мудофаа тизимида самарали фаолият юритган фахрийлар, ўрта ёш авлод вакиллари, Ўзбекистон “Ветеран” жангчи фахрий ва ногиронлари бирлашмаси вилоят бўлими, Ўзбекистон Қуролли можаролар ва антитеррористик кураш ногирон-фахрийларининг “Ватан” хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон ёшлар агентлигининг вилоят бўлими ҳамда ҳарбий қисмнинг ҳарбий хизматчилари иштирок этди. 

[gallery-8140]

Юзма-юз мулоқотда жангчи фахрийлар ёшлар билан ҳаётий тажрибаларини ўртоқлашди, эртамиз эгаларининг келажакда юрт тараққиёти учун муносиб ҳисса қўшишига ишонч билдирди. Ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олди.

Тадбирда иштирок этаётган бир гуруҳ ҳарбийларга Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг навбатдаги ҳарбий унвонлари ва ташаккурномалари берилди. 

Шунингдек, ҳарбий қисмдаги Хотира ва қадрлаш майдонида мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар пойига гуллар қўйилиб, хотирасига ҳурмат бажо келтирилди.


ЎзА фотомухбири
Муқимжон ҚОДИРОВ олган суратлар