Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳарбий қисмда ўтказилган пресс-тур ватанпарварлик руҳида бўлиб ўтди
15:41 / 2026-01-13

ФОТОРЕПОРТАЖ

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ўтказилаётган “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида Сурхондарё вилоятининг Денов туманида жойлашган Хайраобод гарнизонидаги ҳарбий қисмга оммавий ахборот воситалари вакиллари ташриф буюрди. Пресс-тур журналистларга ҳарбий ҳаётнинг ички муҳитини яқиндан кўриш ва миллий армиямиз фаолияти билан танишиш имконини берди.  

Тадбир аввалида иштирокчиларга ҳарбий қисмнинг ташкил топиш тарихи, унинг босиб ўтган йўли ҳамда бугунги кундаги ривожланиш босқичлари ҳақида маълумот берилди. Шундан сўнг меҳмонлар бу ерда яратилган замонавий инфратузилма ва ҳарбий хизматчилар учун мўлжалланган шароитларни кўздан кечирди.

[gallery-27088]

Тадбир қатнашчилари кутубхона, ўқув машғулотлари ўтказиладиган синфхоналар, маънавий-маърифий марказлар, спорт иншоотлари ва дам олиш ҳудудлари билан танишди. Айниқса, бошқа ҳудудлардан келиб хизмат қилаётган ҳарбийлар учун ташкил этилган бахшичилик, чанқовуз ижроси ҳамда чавандозлик тўгараклари иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Пресс-тур давомида ҳарбий хизматчилар жанговар тайёргарлик, жисмоний чиниқиш ва маънавий камолот йўналишида олиб борилаётган ишлар, шунингдек, замонавий ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар билан ишлаш жараёни ҳақида ОАВ вакилларига маълумот берди.  

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА