Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳарбий қисмда “Очиқ эшиклар куни”
19:46 / 2024-01-11

Ўзбекистон Республикаси ДХХ Чегара қўшинларига қарашли Марҳамат туманидаги ҳарбий қисмда “Янги Ўзбекистон армияси – мамлакат қудрати, юксак ғурур ва садоқатнинг тимсолидир” шиори остида “Очиқ эшиклар куни” тадбири бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 32 йиллиги муносабати билан ўтказилган тадбирда ҳарбий хизматчилар, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Андижон вилоят кенгаши аъзолари, вилоят “Ватанпарвар” ташкилотида ҳарбий касблар бўйича таҳсил олаётган курсантлар, Марҳамат туманидаги 2- сон касб-ҳунар мактаби ўқувчилари иштирок этди. 

Тадбир очилишига бағишланган маросимда сўз олганлар мамлакатимизда ҳарбий соҳада кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётгани, Қуролли Кучларимиз салоҳияти тобора юксалиб бораётганлиги, ҳарбий касб масъулияти, машаққати ҳамда Ватан ҳимояси муқаддас бурч эканлиги ҳақида гапирди.

– Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ҳарбий соҳадаги назарий, амалий билим ва кўникмаларини бойитиш мақсадида ўтказилган ушбу тадбир нафақат ҳарбий қисмга ташриф буюрган ёшлар, балки ҳарбий хизматчиларимизда унутилмас таассуротлар қолдирди, – дейди ҳарбий қисм командирининг тарбиявий-мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари, майор Ашурали Акбалаев. – Қолаверса, тадбир ёшларимизнинг чегара қўшинлари, миллий армиямиз ва унинг куч-қудратига бўлган ишончини янада мустаҳкамлади.

[gallery-15420]

Тадбир давомида қурол-аслаҳа, ҳарбий техникалар намойиши, ҳарбийларнинг қўл жанги, шунингдек, хизмат итлари иштирокидаги кўргазмали чиқишлари, ёшлар билан ўтказган мулоқот ва суҳбатлари ёшларнинг ҳарбий бурчга бўлган қизиқиши, она Ватанга муҳаббат ва садоқатини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди. 

Ўқувчи ёшлар, ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари, фарзандлари иштирокидаги “Менинг армиям – менинг фахрим” мавзусидаги расмлар танлови, шахмат, тош кўтариш, турникда тортиниш ва арқон тортиш мусобақалари юқори кўтаринкилик билан ўтказилди. 

Танлов ва мусобақаларнинг ғолиб ҳамда совриндорлари ҳарбий қисм раҳбарияти томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. 

Ф. Убайдуллаев, З. Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари