Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳарбий қисмда “очиқ эшиклар куни”
16:56 / 2023-06-11

Ўзбекистон Республикаси ДХХ чегара қўшинларига қарашли Булоқбоши туманидаги ҳарбий қисмда маҳаллаларнинг уюшмаган ёшлари иштирокида “Ватан ҳимояси муқаддас бурч” шиори остида “Очиқ эшиклар куни” тадбири бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман бўлинмаси, тумандаги “Учтепа”, “Ширмонбулоқ” ва “Навоий” маҳалла фуқаролар йиғинларининг Ёшлар етакчилари билан ҳамкорликда ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг ҳарбий касбга бўлган қизиқишини ошириш, Қуролли Кучларимиз жанговор салоҳиятини намойиш этиш мақсадида ўтказилган тадбирда ҳарбийлар томонидан маҳалла ёшларига мамлакатимизда ҳарбий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди.

Маҳалла ёшлари ҳарбий қисмда аскарларнинг яшаш шароитлари, ҳарбий тайёргарлик борасида ўқув машғулотлари жараёнлари билан танишдилар. Ҳарбийлар эса ёшларга ҳарбий касб масъулияти, машаққати ҳамда Ватан ҳимояси муқаддас бурч эканлиги ҳақида гапирди. 

– Ушбу тадбир ёшларда унутилмас таассуротлар қолдирди, - дейди ҳарбий қисм зобити, лейтенант Бобуржон Олтибоев. – Қолаверса, тадбир ёшларимизнинг чегара қўшинлари, миллий армиямиз ва унинг куч-қудратига бўлган ишончини янада мустаҳкамлади.

Ҳарбий қисм аскарларининг ҳарбий техника ва жанговор қуроллардан фойдаланиш борасидаги кўргазмалари, ёшлар билан ўтказган мулоқот ва суҳбатлари ёшларнинг ҳарбий бурчга бўлган қизиқишини, она Ватанга муҳаббат ва садоқатини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди. 

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,
З. УМРЗОҚОВ (фото), ЎзА