English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳарбий қисмда Коррупцияга қарши курашиш тадбири
21:36 / 2021-12-09

Фарғона вилояти Қувасой шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмларнинг бирида Фарғона ҳарбий прокурорининг катта ёрдамчиси адлия подполковниги Нодирбек Бойхонов иштирокида 9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши кураш куни муносабати билан ҳуқуқий-профилактик тадбир ташкил этилди.

Ҳарбий хизматчиларнинг хуқуқий саводхонлигини янада ошириш мақсадида ташкил этилган суҳбат давомида, коррупция – ҳар қандай жамият тараққиётига раҳна солувчи иллат экани таъкидланиб, мамлакатимизда коррупция ва порахўрликка қарши курашнинг ҳуқуқий асослари ва ушбу йўналишда олиб борилаётган ишлар хусусида сўз юритилди.

Шунингдек, Н.Бойхонов бир қатор янги қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини ҳам тушунтириб берди. Тадбир давомида ҳарбий хизматчилар томонидан содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликлар ҳамда шахсий ва давлат автомашиналарини бошқаришда йўл қўйиладиган кичик эҳтиётсизлик ҳам аянчли оқибатларга олиб келиши мумкинлиги айтиб ўтилди.

Барно Мелиқулова, ЎзА