Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳарбий қисмда бир кун
15:36 / 2025-06-23

ФОТОРЕПОРТАЖ

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Сурхондарё вилояти Кенгаши ташаббуси билан Термиз шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмлардан бирида ёшлар иштирокида “Мен ҳарбий бўламан” шиори остида “Ҳарбий қисмда бир кун” лойиҳаси ташкил этилди.  

Тадбир мактаб битирувчиларида ҳарбий хизматга бўлган қизиқишни ошириш ҳамда  ва уларда ватанпарварлик туйғуларини янада мустаҳкамлаш мақсадига қаратилган бўлиб, иштирокчилар бир кунлик ушбу муҳитда ҳарбий хизматчиларнинг кун тартиби ва ҳаёт тарзи билан бевосита танишди.

Ёшлар эрта тонгда ҳарбий қисм ҳудудига кириб, махсус ҳарбий формаларни кийиб кўрди, қисм ичидаги ётоқхона, ўқув хонаси, кутубхона ва ҳарбий музейлар билан яқиндан танишиш имконига эга бўлди. Шунингдек, иштирокчилар ҳарбий ошхонада овқатланиб, ҳарбийлар билан бир қаторда саф кўригида иштирок этди.       

[gallery-24008]

Тадбир доирасида ўтказилган қисқа маърузаларда ҳарбийлар ёшларга Ватан ҳимояси, интизом, матонат ва мардлик каби тушунчалар ҳақида маълумот берди. Ёшлар эса ўз навбатида, ушбу имкониятдан мамнунлигини изҳор этиб, бу каби лойиҳалар келгусида уларнинг касб танлови ва ҳаётий қарорларига катта таъсир кўрсатишини таъкидлади.   

Лойиҳа ёшларнинг ҳарбий соҳага бўлган муносабатини мустаҳкамлаш, Ватанга муҳаббат ва фидойилик ғояларини сингдириш йўлидаги муҳим қадамлардан бири бўлиб хизмат қилди.

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА