French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳарбий қисмда бир кун
09:36 / 2024-02-10

-

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти Кенгаши ташаббуси билан Тошкент ҳарбий округи қўмондонлиги, Гулистон ҳарбий прокуратураси, Сирдарё вилояти Миллий гвардия бошқармаси  Мудофаага  кўмаклашувчи Ватанпарвар ташкилоти билан ҳамкорликда Мирзаобод туманидаги Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий қисмда ўқувчи ва талаба- ёшлар иштирокида “Бугунги кун ёшлари-эртанги кун Ватан ҳимоячиларидир” шиори ости “Ҳарбий қисмда бир кун” лойиҳаси ўтказилди.  
Ёшлар  ҳарбий қисмда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун яратилган шарт-шароитлар билан таништирилди ҳамда ёшлар учун қурол-аслаҳалар кўргазмаси намойиш қилинди.

Шунингдек, вилоятда жойлашган олий таълим муассасаларидаги “Қалқон” жамоатчилик гуруҳлари ёшлари иштирокида ҳарбий ватанпарварлик спорт мусобақалари ўтказилди.
Бунда ёшлар АКМ автоматини қисмларга ажратиш ва йиғиш, турникка тортилиш, пневматик қуролдан ўқ отиш, камондан ўқ отиш, арқон тортиш, “Амир Темур тузуклари билимдони” каби  шартлар асосида баҳслашди.  

Мусобақа натижаларига кўра, фахрли биринчи ўринни Гулистон давлат университети “Қалқон” гуруҳи эгаллади. Мусобақа якунида ғолиблар ташкилотчилар томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.  

Шуҳрат Суяров, ЎзА мухбири