Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳарбий қисм: шарафли йўл ва фахрли хизмат
08:21 / 2025-09-26

Шарқий ҳарбий округ Наманган гарнизонидаги ҳарбий қисм ташкил топганига йигирма беш йил тўлди. Чорак асрлик тарих бу шунчаки вақт эмас, балки Ватан ҳимоясига бағишланган фидокорона хизмат, жасорат ва садоқатнинг ёрқин рамзидир.

Шу муносабат билан ҳарбий қисмда ўтказилган тантанали тадбирда Шарқий ҳарбий округ қўшинлари ҳамда Наманган вилояти ҳокимлиги мутасаддилари, фахрийлар ва ҳарбий хизматчилар иштирок этди. Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони, генерал-майор Ойбек Саидов табрик сўзида мазкур ҳарбий қисмнинг юртимиз тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлашдаги ўрни, авлодларга намунали мактаб бўлиб келаётганини алоҳида таъкидлади.

Тантанада бир гуруҳ юрт посбонларига навбатдаги ҳарбий унвонлар, давлат мукофотлари, эсдалик нишонлари ҳамда қимматбаҳо совғалар топширилди. 

Байрам доирасида қатор янгиликлар ҳам тақдим этилди, жумладан, қисм балансига замонавий автомобиллар топширилди, ҳарбийлар саломатлигини мустаҳкамлаш учун “Стреэт-воркаут” машғулот майдончаси ва мобил тирнинг очилиш маросими бўлди. Шунингдек, китоб ярмаркаси ташкил этилди.

Тантанали тадбир давомида ҳарбий хизматчилар иштирокида қўл жанги кўргазмали чиқишлар намойиш этилди, ҳарбий оркестр ва санъаткорларнинг жўшқин куй-қўшиқлари эса байрамга янада файз бағишлади.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.