Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳарбий прокуратура: 56,5 миллиард сўм бюджет маблағи иқтисод қилинди
14:43 / 2024-01-23

Қуролли Кучларда “Шаффоф қурилиш”, “Е-xarid” “E-auksion” ва бошқа электрон платформалар йўлга қўйилди. Натижада қурилиш соҳасида 56,5 миллиард сўмлик бюджет маблағи иқтисод қилинди.

– Ҳарбий хизматчиларга уй-жой ажратишда ҳам шаффофлик таъминланмоқда, – деди Ҳарбий прокуратура ахборот хизмати раҳбари Шерзод Ҳайитов. – Шу мақсадда “Қуролли Кучларда қонунчилик ижроси устидан назорат” ягона электрон платформаси яратилди. Платформа ҳужжатларни қисқа вақтда кўриб чиқиш, навбатларни онлайн кузатиб бориш имконини бераётир.   

Ҳарбий прокуратура фаолиятининг ошкоралиги ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида расмий веб-сайт ишга туширилди. Унда онлайн мурожаат қилиш имконияти яратилгани натижасида 381 мурожаат қабул қилинди.  

Фуқароларни ҳарбий хизматга чақириш, ҳарбий хизматчиларнинг моддий таъминоти ва ижтимоий ҳимояси билан боғлиқ қонунлар ижроси юзасидан ўтказилиши режалаштирилган текширишлар ҳақида улар бошланишидан камида бир ой аввал веб-сайтда эълон қилинмоқда. Натижада бу борада 300 дан ортиқ таклиф келиб тушди.  

Ҳарбий хизматчиларга қулайлик яратиш мақсадида веб-сайтда “Онлайн маслаҳат” саҳифаси ишга туширилди, “Онлайн қабулга ёзилиш” имконияти яратилди.  

Қуролли Кучлар вазирлик ва идоралари раҳбарлари ҳамкорлигида оммавий сайёр қабуллар ўтказиш йўлга қўйилди. Ўтказилган 309 сайёр қабулда келиб тушган 5 минг 699 мурожаатнинг 1 минг 164 таси ижобий ҳал қилинди, 3 минг 340 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди, 1 минг 191 таси тегишлилигига кўра юборилди.   

Ҳарбий хизматчиларнинг 1,5 мингдан зиёд оила аъзолари ҳамда мингдан ортиқ аёл ҳарбий хизматчилар ижтимоий ҳимояси юзасидан жойларда комплекс тадбирлар ўтказилди. Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган курсантларга 136,5 миллион сўмлик ижтимоий ёрдам пули берилди.   

Қуролли Кучлар хизматчиларидан қарийб 2 минг нафари тиббий кўрикдан ўтказилди, 1,5 мингга яқин ногиронлиги бўлган шахсларга бепул дори-дармон воситалари тарқатилди. 113 нафар ҳарбий хизматчига 441 миллион сўмлик солиқ ушланмалари қайтарилишида амалий ёрдам кўрсатилди.   

Кадрлар билан ишлаш фаолияти мутлақо янги ёндашув асосида йўлга қўйилди. Хизматга қабул қилиш очиқ танлов асосида ўтказилиши жорий қилинди. Бунда вакант лавозимлар, номзодларга қўйиладиган талаблар мунтазам веб-сайтда эълон қилинмоқда.  

Н.Абдураимова, ЎзА