Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳарбий мақсадга мўлжалланган маҳсулотлар муомаласига оид низом тасдиқланди
13:51 / 2023-07-31

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Ҳарбий мақсадга мўлжалланган маҳсулотлар муомаласи ҳамда бўшатилаётган ҳарбий-техника воситаларини тугатиш ва қайга ишлаш соҳасидаги фаолият турларини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” қарор қабул қилди.

Унга кўра, ҳарбий мақсадга мўлжалланган маҳсулотлар муомаласи ҳамда бўшатилаётган ҳарбий-техника воситаларини тугатиш ва қайта ишлаш соҳасидаги фаолият турларини лицензиялаш тўғрисидаги Низом  тасдиқланди.

Низомда қурол-яроғ ва унинг ўқ-дорилари, ҳимоя воситалари, ҳарбий техника, уларнинг эҳтиёт ва бутловчи қисмлари, приборлари (агар улардан бошқа тармоқларда фойдаланилмаса), шунингдек, уларни ишлаб чиқариш учун махсус материаллар ва махсус асбоб-ускуна яратиш, ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш соҳасидаги фаолият учун лицензия бериш тартиби;  

бўшатилаётган ҳарбий-техника воситаларини тугатиш (йўқ қилиб ташлаш, утилизация қилиш, кўмиб ташлаш) ва қайта ишлаш фаолияти учун лицензия бериш тартиби;  

лицензия олиш учун мурожаат қилиш тартиби ҳамда лицензия олиш талаблари ва шартлари;  

лицензияловчи орган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Мудофаа саноати агентлиги) томонидан йигирма иш куни ичида талабгорнинг аризасини кўриб чиқиш ва тегишли қарор қабул қилиш тартиби;

лицензия талабгори ёки лицензиат томонидан лицензияловчи орган ёки унинг мансабдор шахси қарорлари ёхуд ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш ҳамда уни кўриб чиқиш муддатлари, тартиби ва шартлари белгилаб берилган.

ЎзА