Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳарбий ҳаракатларда иштирок этишни тарғиб қилувчи маҳсулот тайёрлаганлик учун жавобгарлик белгиланади
16:36 / 2026-03-10

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда муҳокама қилинди.

Мазкур қонунда Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги майда безорилик, ўзга давлат ҳудудида ёки унинг тарафини олиб қуролли тўқнашувларда ёхуд ҳарбий ҳаракатларда иштирок этишни ёки ҳарбий хизматга ёлланишни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаганлик, тарқатганлик, реклама қилганлик, намойиш этганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда.  

Шунингдек, шахснинг ўзи содир этган ҳуқуқбузарлиги тасвирланган маҳсулотларни тарқатганлиги, реклама қилганлиги, намойиш этганлиги, шу билан бирга, банд солинган ёхуд ижро ҳаракатларини амалга ошириш давомида хатланган мулкни қарздор томонидан қонунга хилоф равишда тасарруф этганлик учун жавобгарлик белгиланиши назарда тутилган.

Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда ҳам узоқ муҳокама қилинган эди. Қонун ижодкорлари лойиҳани иккинчи ўқишга тайёрлаш давомида фракция томонидан билдирилган эътирозлар ва аниқлаштирилиши керак бўлган жиҳатларга эътибор қаратилди.

Қизғин муҳокамаларда депутатлар лойиҳанинг банд солинган, ундирув қаратилган ёхуд ижро ҳаракатларини амалга ошириш давомида хатланган мулкни қарздор ёки ишониб топшириб қўйилган шахс томонидан яшириш, йўқотиш ёхуд унга шикаст етказиш ҳолатлари билан боғлиқ меъёрига аниқлик киритишни билдирди.

Муҳокамалардан сўнг фракциянинг тегишли қарори қабул қилинди.

Муҳтарама Комилова, ЎзА