Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳарбир ёшларнинг маънавий меросимизга оид билимлари синовдан ўтказилди
18:18 / 2023-07-21

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академиясида ФВВ тузилмаларининг ҳарбий хизматчиларидан таркиб топган жамоалар ўртасида “Тарих билимдони” ва “Энг яхши ҳарбий қўшиқ ижрочиси” кўрик танлови бўлиб ўтди.

ФВВ ҳарбий хизматчиларининг дунёқараши ва фикрлаш доирасини кенгайтириш, ижодий салоҳиятини ошириш, иқтидорли, ижодкор ёшларни рағбатлантириш, уларнинг ўз ақл-заковатини намоён этишига кўмаклашиш, китоб ўқишга бўлган қизиқишларини янада ошириш ҳамда ўзбек ва жаҳон адабиётининг сара асарларига меҳр уйғотиш мақсадида ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси, Маданият ва туризм вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Маънавият ва маърифат марказининг масъул ходимлари, таниқли ёзувчи ва шоирлар, ҳарбий хизматчи ва курсантлар иштирок этди.    

Тадбирни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошқарма бошлиғи, полковник Абдуазим Аҳмадхўжаев очиб, Янги Ўзбекистонда ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, шу билан бирга, вазирлик тизимида хизмат олиб бораётган ҳарбий хизматчиларнинг ҳаётий ва профессионал кўникмаларини илм-маърифат асосида қалби ва онгига сингдириш лозимлигини, мамлакатимиз ҳаётидаги реал ижтимоий-сиёсий ўзгаришларни алоҳида таъкидлади.    

Шундан сўнг, танлов низоми асосидаги шартлар бўйича чиқишлар бўлди. Танловда жамоалар “Блиц саволлар”, “Тест саволлари”, “Суратдаги тарих” шартлари бўйича беллашдилар. Шартларнинг оралиғида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси ҳарбий хизматчилари ва курсантлари томонидан тайёрланган Ватанни тараннум этувчи куй-қўшиқлар тадбирга ўзгача шукуҳ бағишлади.  

Тадбир якунида вазирлик раҳбарияти томонидан ғолиб жамоаларга ва фаол иштирокчиларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.    

Гулноза Бобоева, ЎзА