Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ҳаракатлар стратегияси сарҳисоби” тўпламининг тақдимоти бўлиб ўтди
13:46 / 2023-01-28

Тошкент шаҳридаги “Hilton” меҳмонхонаси анжуманлар залида “Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан тайёрланган “Ҳаракатлар стратегияси сарҳисоби” номли инфографик тўпламнинг тақдимоти бўлиб ўтди.

Бу ҳақда “Тараққиёт стратегияси” маркази ахборот хизмати хабар берди.  

Тақдимотда марказ раҳбари Элдор Туляков ушбу тўпламни тайёрлаш жараёни, ундан кўзланган мақсад ҳамда кутилаётган натижаларга тўхталиб ўтди.  

– 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси қабул қилиниб, унинг ижроси таъминланиши ортидан ислоҳотларнинг юқори натижаларига эришилди, – деди Элдор Туляков. – Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ, барча соҳалардаги ривожланиш, аввало, аҳоли турмуш даражаси ва сифатини оширишга қаратилди.  

Шунга мувофиқ равишда, 2017–2021 йилларда мамлакатда ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамиятини қуриш, эркин бозор муносабатлари ва хусусий мулк устуворлигига асосланган иқтисодиётни ривожлантириш, халқнинг осойишта ва фаровон ҳаёт кечириши учун шарт-шароитлар яратиш, халқаро майдонда Ўзбекистоннинг муносиб ўрин эгаллашига қаратилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди.  

[gallery-10403]

Мазкур рисолада юқорида келтирилган стратегик ҳужжат доирасида амалга оширилган энг муҳим ислоҳотлар қиёсий-таҳлилий шаклда тайёрланиб, у кенг жамоатчилик, жумладан, эксперт-таҳлилчилар, сиёсатчилар ва халқаро ҳамжамият учун қулай тарзда баён этилган.  

Тўпламда ҳар бир устувор йўналиш бўйича амалга оширилган чора-тадбирларнинг натижалари йиллар кесимида хронологик услубда акс эттирилган. Бу эса, жамиятдаги ҳар бир инсонга, хоҳ у давлат хизматчиси бўлсин, хоҳ оддий фуқаро уларнинг барчасига тўпламда баён этилган маълумотларни содда ва халқчил тилда тушуниш имконини беради. Ҳар бир фуқаро ўзини қизиқтирган йўналиш бўйича маълумотлар билан йиллар кесмидаги таҳлиллар мисолида танишиб чиқади.  

Жумладан, бюджет ва солиқ сиёсатини такомиллаштириш борасидаги ислоҳотлар натижасида қўшилган қиймат солиғи 2017 йилдаги 20 фоиздан, 2021 йил якунига келиб 15 фоизга, амалдаги солиқ турлари эса, 13 тадан 9 тага камайтирилди. Болаларни макатабгача таълим билан қамраб олиш кўрсаткичи 27.7 фоиздан, 67 фоизга, ОТМлар сони 70 тадан 154 тага етказилди. Тўпламда бу каби маълумотлар барча йўналишларда қатор мисоллар орқали акс эттирилган.    

Ўз навбатида, тўплам парламент аъзолари, давлат ва нодавлат ташкилотлар, таълим муассасалари, ОАВ вакиллари ва эксперт-таҳлилчиларнинг иш фаолиятида ҳам муҳим ҳужжат сифатида асқотади.  

Ҳозирда тўплам марказ экспертлари томонидан инглиз ва бошқа хорижий тилларга ўгирилмоқда. Бундан кўзланган асосий мақсад эса, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижалари билан халқаро ҳамжамиятни ҳам яқиндан таништириб боришдан иборатдир.  

ЎзА