Ҳар йили камида 2 минг гектар шоли майдонини томчилатиб суғоришга ўтказиш топширилди
Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда.
Сирдарё вилоятида жорий йил 10 минг гектарда асосий экин сифатида шоли етиштирилиб, 53 минг тонна ҳосил олинди.
Бу яхши кўрсаткич бўлса-да, сувни тежаш масаласи ҳам муҳимлиги қайд этилди.
Боёвутлик фермер томчилаб суғоришни йўлга қўйиб, ғалладан бўшаган 23 гектар ерда такрорий экинга 8 гектарида шоли, яна 15 гектарида эса пахта экиб, гектаридан 5-6 тонна ҳосил олди. Энг муҳими, сув сарфи 10 баробар камайди.
Шу боис, шоли етиштириладиган 8 та туман ҳокимларига ҳар йили камида 2 минг гектар шоли майдонини томчилатиб суғоришга ўтказиш топширилди.
ЎзА