Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳар йили 6 миллион нафарга яқин инсон тамаки истеъмоли оқибатларидан вафот этмоқда
10:41 / 2022-08-27

Чекиш нафақат зарарли одат, балки хасталик бўлиб, у инсон саломатлигига салбий тасир кўрсатади. Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти матбуот хизмати чекишнинг зарарлари ҳақида илмий асосланган факт ва далилларни келтирди.

Таъкидланишича, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тамаки тарқалишини эпидемия сифатида баҳолаган ҳолда уни бутун дунё аҳолиси саломатлигига асосий таҳдидлардан бири деб ҳисоблайди. Зеро, сўнгги пайтда ҳар йили 6 миллион нафарга яқин киши тамаки истеъмоли оқибатларидан вафот этмоқда ва ҳар 10-ўлим пассив чекиш туфайли содир бўляпти. 

ЖССТ мамлакатлар ҳукуматларини чекишга қарши кураш чораларини кучайтиришга чақирмоқда. Тамаки рекламасини таъқиқлаш ёки сигаретларга нисбатан акциз солиғини ошириш каби чора-тадбирлар шулар жумласидандир. 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақаси бошқа мамлакатларга нисбатан тамаки истеъмоли (тамаки чекиш ва тутунсиз тамаки истеъмоли) билан боғлиқ ўлим ҳолатларининг энг юқори нисбатига эга. ЖССТ ҳисоб-китобларига кўра, бугунги кунда тамаки истеъмоли 30 ёшдан ошган катталар ўлимининг 16 фоизига сабаб бўлмоқда ва энг ачинарлиси, ушбу ҳолатларнинг аксарияти эрта ўлимдир. 

Гиёҳвандликнинг ўртача даражасини баҳолашда тамаки героин ва кокаиндан кейинги ўринда туради. Қарамликни шакллантириш хусусиятига кўра, алкоголь, амфетамин ва марихуанадан олдин иккинчи ўринни эгаллаган. Жисмоний қарамликни шакллантириш хусусиятини баҳолашда эса тамаки героиндан сўнг иккинчи ўринда туради. 

М.Қосимова, ЎзА