Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳар йили 10 нафар талаба Дубайнинг 5 юлдузли меҳмонхонасида амалиёт ўтайди
14:13 / 2022-09-19

Тошкент давлат иқтисодиёт университети Бирлашган араб амирликларининг "CROWN PLAZA Dubai Marina" меҳмонхоналар гуруҳи бошқарув компанияси билан ҳамкорлик меморандумини имзолади.

Унга кўра, ТДИУнинг Туризм факультети талабаларидан 10 нафари ҳар йили Дубайнинг 5 юлдузли меҳмонхоналарида амалиёт ўташларига келишилди.

Шунингдек, учрашув давомида онлайн савдо тармоқларида бестселлер бўлган “Be the Cange in the Hospitality industry” “ номли китоб тақдимоти ўтказилди. Университет талабаларини тайёрлашда қўшимча адабиёт сифатида фойдаланиш мақсадида китоб муаллифи Рихсибой Турсунов билан китобни ўзбек тилига таржима қилиш бўйича келишувга эришилди. Икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича музокаралар давом этмоқда.



ЎзА