Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳар қандай жамият ва давлатнинг қай даражада халқпарвар ҳамда адолатли экани, унинг хотин-қизларга бўлган муносабати ва ғамхўрлиги билан белгиланади – Президент
10:51 / 2022-03-07

Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган байрам тадбири давом этмоқда.

Президентимиз таъкидлаганидек, ҳар қандай жамият ва давлатнинг қай даражада халқпарвар ҳамда адолатли экани, унинг хотин-қизларга бўлган муносабати ва ғамхўрлиги билан белгиланади. 

Халқимизни рози қилишдек олий мақсадга эришиш учун хотин-қизларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш, Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг муҳим йўналишларидан бирига айланди.

–Шу ўринда, эътиборингизни айрим мисолларга қаратмоқчиман. “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди” деган эзгу тамойил асосида 2021 йилда 900 мингга яқин хотин-қизларга ижтимоий-иқтисодий, тиббий, ҳуқуқий ва психологик ёрдамлар кўрсатилди. Бу мақсадлар учун бюджетдан 2 триллион сўм маблағ йўналтирилди. Хусусан, 18 мингта аёлларга уй-жой харид қилиш учун, 400 миллиард сўм имтиёзли кредитлар ажратилди. Боқувчисини йўқотган аёлларнинг фарзандлари учун боғча харажатларини бюджетдан қоплаш тартиби жорий этилди,– деди давлатимиз раҳбари.
Фақатгина 2021 йилнинг ўзида хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш мақсадида 2 триллион сўмдан зиёд кредит ва субсидиялар ажратилди. Натижада, 320 мингдан ортиқ опа-сингилларимиз, доимий иш ва даромадга эга бўлдилар.
Мамлакатимизда жамиятнинг асосий бўғини ҳисобланган маҳалла ва оила институтларини мустаҳкамлаш бўйича ҳам эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда. Шунингдек, 2021 йилда эҳтиёжманд оилаларга мансуб 2  мингдан зиёд қизлар олийгоҳларга грант асосида қабул қилинди, яна шунча талаба қизларга контракт пуллари тўлаб берилди. 

–Аёллар таълимига алоҳида эътибор бераётганимиз туфайли ўтган йили олий ўқув юртларига қабул қилинган талабаларнинг 60 фоизини хотин-қизлар ташкил этди. Агар бундан олти йил аввал олийгоҳларда 110 минг нафар қизларимиз таҳсил олишган бўлса, бугунги кунда уларнинг сони 400 минг нафарга етди ёки уларнинг улуши 2016 йилдаги 38 фоиздан айни пайтга келиб қарийб 50 фоизга етди,– деди Президент. 

ЎзА