Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳар қандай суд жараёни қувонч ёки афсусга сабаб бўлади
19:36 / 2025-06-05

Тайинланаётган жазодан қатъий назар, судланувчи сифатида иштирок этишнинг ўзи ҳам оғриқлидир. Бугунги ислоҳотлар ҳамда қонунчилигимиздаги бағрикенглик тамойиллари бир қанча имкониятларни яратмоқда. Бу учун шахс ўзини тузатиши ва хатоларидан хулоса чиқариши лозим. Пробация хизмати ҳам жазо муддатидаги маҳкумларга бу борада яқиндан кўмаклашиш вазифасини ўз зиммасига олган.

Жиноят ишлари бўйича Касби тумани суди томонидан ўтказилган сайёр суд мажлисида, ҳозирда назоратда туриб жазо ўтаб келаётган бир гуруҳ маҳкумларни муддатидан аввал озод қилиш бўйича киритилган тақдимномалар муҳокама қилинди. Суд жараёнида маҳкумларнинг жазога нисбатан муносабатига алоҳида эътибор қаратилди.

Суд ахлоқ тузатиш билан боғлиқ жазо тайинлар экан, бу маҳкум зиммасига бир қатор масъулиятларни юклайди. Гарчи мазкур жазо нисбатан енгилроқ турга кирса-да, уни ўтамаслик оғир оқибатларга олиб келиши мумкин. Судда кўрилган ишлар шуни тасдиқлади. Шу куннинг ўзида тўрт нафар маҳкум шартли равишда озод қилинди, бир нафар маҳкум эса жазоси оғирроқ жазога алмаштирилди.

Қонунчиликдаги янгиликларга кўра, жазони ўташ муддатидан илгари шартли озод қилинган шахс ўз зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажармаса, суд унинг хулқ-атвори устидан назоратни амалга оширадиган органнинг тақдимномасига асосан шартли озод қилишни бекор қилиш ва ўталмаган жазо муддатини ўташи тўғрисида қарор қабул қилади. Судда бу борада ҳам ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири