Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳар қандай мувафаққият калити — сифатли таълим!
12:41 / 2023-04-03

Маълумки, мамлакатимизда конституциявий қонун бўйича халқ сайлови — референдум жорий йил 30 апрель куни бўлиб ўтиши режалаштирилган. Янгиланаётган Конституция бўйича умумхалқ референдуми арафасида турли соҳа вакиллари мамлакатимиз аҳолисини конституциявий ўзгаришларни қўллаб-қувватлашга чақирмоқда.

—Ҳар қандай мувафаққият калити бу сифатли таълимдир, — дейди Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ректори Музаффар Жалолов. — Бугун мамлакатимизда истиқомат қилаётган ёшларга олий таълим олишлари учун жуда катта имкониятлар яратиб берилган. Биргина мисол, беш йил олдин университетлар сони 60 тадан кўпроқ бўлса, бугунга келиб уларнинг сони 210 тадан ошди.  

Нодавлат ва хусусий университетлар ташкил этила бошланди ва уларга Президент ҳамда давлат грантлари ажратилди. Энг муҳими профессор ўқитувчиларнинг мақоми қайта тикланди. Улар ҳозирги кунда пахтага ва қўшимча ишларга жалб этилмаяпти. Бу каби ўзгаришлар, амалга оширилаётган ислоҳотлар жамиятда яққол сезила бошлади.  

Мен бўлаётган ўзгаришларга бефарқ эмасман!  

Муҳайё Тошқораева ёзиб олди.

ЎзА