Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Ҳар ким виждони олдида ҳисоб бериши керак"
15:39 / 2022-02-28

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигида ижро интизоми масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Маданият вазири Озодбек Назарбеков бошқарган йиғилишда вазир ўринбосарлари, вазирлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари ҳамда ходимлари иштирок этди.  

Танқидий руҳда кечган йиғилишда ҳар бир раҳбар ва ходим зиммасидаги масъулиятни чуқур ҳис қилиши, вазифалар ижросини таъминлашга жиддий ёндашиши, шахсий жавобгарликни унутмаслиги эслатиб ўтилди.   

– Ҳар ким кун якунида виждони олдида ҳисоб бериши керак. «Бугун нима билан банд бўлдим, қайси вазифани уддаладим, ишимдан кўнглим тўлдими?» каби. Мана шундай масъулият ҳисси билан яшамаган одам бугунги ислоҳотлар жараёнидан ортда қолиб кетиши аниқ. Демакки, у давр талабига ҳам жавоб беролмайди, – деди О.Назарбеков.

Йиғилишда март ойида амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларга алоҳида эътибор қаратилди. Бу борада назорат қатъий бўлиши таъкидланди. 

ЎзА