Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳар ким кафолатланган бепул тиббий ёрдам олишга ҳақли
12:50 / 2022-07-07

Жойларда “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонуни лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси қизғин давом этмоқда.

Мазкур жараёнларда сиёсий партиялар, уларнинг барча қуйи бўғини, парламент ва маҳаллий Кенгашлардаги депутатлари фаол қатнашяпти.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O'zLiDeP фракцияси раҳбари, партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Ҳаитов Қашқадарё вилоятининг қатор ҳудудларида, ижтимоий соҳа объектларида, корхона ва заводларда бўлиб, аҳоли вакиллари билан учрашувлар ўтказди.

Иштирокчиларга Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмуни, киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг аҳамияти батафсил тушунтирилмоқда.  

Ана шундай учрашувларнинг бири Қарши шаҳар тиббиёт бирлашмасида бўлиб ўтди. Тадбирда мазкур қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти ва халқимиз ҳаётидаги аҳамияти хусусида атрофлича сўз юритилди.  

Спикер ўринбосари йиғилганлар таркибидан келиб чиқиб, асосий эътиборни Конституциявий қонун лойиҳасининг 40-моддасига қаратди. Унда “Ҳар ким соғлиғини муҳофаза қилиш ва малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қонунда белгиланган ҳажмда кафолатланган бепул тиббий ёрдам олишга ҳамда тез ва шошилинч тиббий ёрдамни ҳам ўз ичига оладиган кафолатланган бепул тиббий ёрдам олишга ҳақли”, дея мустаҳкамланмоқда. 

А.Ҳаитов мазкур қўшимча ва ўзгартишларга изоҳ берар экан, Президентимизнинг 2022 йил 20 июнда Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувдаги нутқида ана шу моддани кенгайтириш, тўғридан-тўғри қўлланилувчи нормалар билан бойитиш юзасидан таклиф ва тавсиялар берганини таъкидлади. Шу билан бирга, янги таҳрирдаги норма Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида белгиланган тегишли вазифаларни конституциявий даражада кафолатлаш имконини беришини, шунингдек, халқаро меъёрий ҳужжатларга мослигини алоҳида қайд этди.

Мазкур норма ижтимоий давлатнинг инсон ҳуқуқларини таъминлашдаги муҳим ҳуқуқий кафолати, “Инсон қадри учун” ғоясининг тўла рўёбга чиқиши учун хизмат қилишини айтиб ўтди. 

Учрашувда сўзга чиққанлар бу каби янги нормаларнинг киритилиши халқпарвар давлат барпо этилишида асосий омил эканлигини таъкидлаб, Конституциявий қонун лойиҳасини янада такомиллаштириш борасида ўз таклифларини билдирдилар. 

М.Комилова, ЎзА