Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳар икки қанот мустаҳкам ва ишончли бўлиши керак
12:46 / 2021-01-24

Давлатимиз раҳбарининг: “Ҳаммангиз яхши тушунасиз, агар жамият ҳаётининг танаси иқтисодиёт бўлса, унинг жони ва руҳи – маънавиятдир.

Президентимиз раҳбарлигида жорий йил 19 январь куни маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида нафақат мени, балки маънавият соҳаси вакилларини, жамиятимиз зиёлиларини ташвишга солаётган долзарб масалалар хусусида сўз юритилганидан жуда ҳурсанд бўлдим. Энг муҳими, ушбу йиғилиш соҳадаги жуда кўп муаммоларнинг ҳал этилишига йўл очиб берди.  

Давлатимиз раҳбарининг: “Ҳаммангиз яхши тушунасиз, агар жамият ҳаётининг танаси иқтисодиёт бўлса, унинг жони ва руҳи – маънавиятдир. – Биз янги Ўзбекистонни барпо этишга қарор қилган эканмиз, иккита мустаҳкам устунга таянамиз. Биринчиси – бозор тамойилларига асосланган кучли иқтисодиёт. Иккинчиси – аждодларимизнинг бой мероси ва миллий қадриятларга асосланган кучли маънавиятдир. Қандай қийинчилик ва синовларга дуч келмайлик, бошлаган барча ислоҳотларимизни, қабул қилган дастурларимизни изчил давом эттираяпмиз” деган сўзлари, умуман, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича белгилаб берилган вазифалар жамиятнинг барча бўғинлари раҳбарлари, зиёлилар зиммасига улкан масъулият юклайди.  

Йиғилишда Президентимиз томонидан илгари сурилган ғоя, ташаббус ва таклифлар, белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, ҳудудлардаги қадим тарихимизни акс эттирувчи бебаҳо ёдгорликлар, улуғ аждодларимиз қолдирган бой маънавий, илмий меросни кенг тарғиб этиш ҳамда улардан самарали фойдаланган ҳолда маънавий-маърифий ишлар сифати ва самарадорлигини янада юқори босқичга кўтариш йўлидаги саъй-ҳаракатларда фаол иштирок этиш юртимиздаги ҳар бир зиёлининг бош мақсадига айланиши лозим.  

Тан олиб айтишимиз керак, сўнгги йилларда мамлакатимизда маънавият соҳасига оид қатор қарорлар қабул қилинди, бироқ уларнинг ижросига у қадар эътибор қаратилмай қўйган эди. Жамиятимизда кўпчилик фуқаролар фақат моддиятни, пул топишни ўзларининг асосий ишига айлантириб олгани ҳам бор гап.  

Шу ўринда мен Марҳамат туманидаги халқимизнинг қадим тарихига оид “Мингтепа ёдгорлиги”, шунингдек, Восилий номидаги маънавият маркази, Марҳамат заминида яшаб ўтган Самар Бону, Муҳаммадали Халфа, Мулла Жалол, Махдум Восилий, Манноп Эгамбердиев, Маҳмуд Ҳасаний, Муҳаммад Юсуф сингри адиб ва алломалар ижоди, илмий меросини ўрганиш, тадқиқ этиш ва тарғиб этиш орқали халқимиз, айниқса, ёшларимиз маънавиятини янада юксалтиришга қаратилган катта ҳажмдаги ишларни амалга ошириш мумкинлигини алоҳида таъкидлашни истар эдим. Шукрки, юртимизнинг барча ҳудудларидан етишиб чиққан ана шундай зотлар бор, уларнинг ибратли ҳаёти, ижоди, илмий меросини ўрганиш ҳеч шубҳасиз, миллатимизнинг, маънавиятимизнинг янада юксалишига, ўлмас анъана ва қадриятларимиз умрбоқийлигини таъминлашга хизмат қилади.  

Яна бир оддий хақиқатни унутмаслигимиз керак. Қуш юксакларга парвоз қилиши учун икки қаноти бўлгани каби жамиятимизни юксалишида иқтисодиёт бир қанот бўлиб ҳизмат қилса, маънавият иккинчи қанот вазифасини бажаради. Халқимизни комилликка, турмушимизни фаровон ва юртимизни юксак тараққий қилиши учун ҳар икки қанот мустаҳкам ва ишончли бўлиши муҳим.  

Шу маънода ҳар икки жабҳада юксак, ўзимиз истаган натижаларга эришишни истар эканмиз, энг аввало, жамиятимизнинг илғор кишилари, зиёллилар, депутатлар, айниқса, барча жабҳа ва даражадаги раҳбарлар Президентимиз томонидан олдимизга қўйилган вазифаларни ситқидилдан бажаришимиз лозим. Шундагина мамлакатимиз энг ривожланган давлатлардан бирига айланади.  

Ортиқали ХУСАНОВ,

“Турон ўқувчи ёшлар ва ногиронлар ўқув  

ишлаб чиқариш маркази” НТМ директори,  

халқ депутатлари Марҳамат тумани кенгаши депутати.