ФОТОРЕПОРТАЖ
Республика маънавият-маърифат маркази Термиз шаҳар бўлинмаси томонидан ёшларни китоб мутолаасига қизиқтириш мақсадида эълон қилинган “Ҳар ҳафтада бир асар” лойиҳаси ўқувчилар орасида кенг қулоч ёйди.
Лойиҳа низомига кўра, ўқувчилар ҳар ҳафта тавсия этилган асарларни ўқийди. Ҳафта охирида ёш китобхонларнинг ушбу асар бўйича олган билими синовдан ўтказилади. Лойиҳанинг навбатдаги ҳафтасида Ўткир Ҳошимовнинг “Дунёнинг ишлари” китобини ўқиш тавсия этилди.
[gallery-9242]
Ушбу мақсадда Адиб Собир Термизий номидаги Сурхондарё вилояти ахборот-кутубхона марказида 1-умумтаълим мактаби ўқувчилари томонидан ташкил этилган тадбир барчада илиқ таассуротлар қолдирди.
Тадбирда сўз олганлар асар ҳақидаги ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Ўқувчилар томонидан асар асосида кичик саҳна кўринишлари намойиш этилди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА