Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳар бир хонадонга юзта парранда
14:14 / 2021-08-19

Етти хазинанинг бири бўлган паррандачиликни ривожлантириш аҳоли даромадини ошириш, фуқаролар бандлигини таъминлашда муҳим омилдир.

Шу мақсадда “Ҳар бир хонадонга юзта парранда” ташаббуси доирасида Тошкент вилояти Оҳангарон туманида вилоят ва туман ҳокимлиги масъуллари, тумандаги 4 та сектор раҳбарлари, ҳудуддаги 29 та маҳалла фуқаролар йиғини вакиллари иштирокида кўргазмали семинар ўтказилди.  

Унда “Бирлик томорқа хизмати” МЧЖ томорқачилик кластери томонидан имтиёзли банк кредити асосида 110 кунлик товуқлар етказиб бериш хизмати таклиф этилди. Шунингдек, мазкур тармоқнинг афзал томонлари ҳақида сўз юритилди.  

– Айни кунда томорқа ер эгалари учун 1 миллион донага яқин парранда етказиб беришга тайёрмиз, – дейди кластер раҳбари Фахриддин Нажмиддинов. — Кўплаб хонадон эгалари бунга катта қизиқиш билдирмоқда. Товуқлар аҳолига 6 ойлик имтиёзли давр билан 3 йил муддатга банк кредити асосида берилади. Уларнинг 6 ойлик озуқаси ҳам кластер томонидан таъминланади.  

Мутахассисларнинг таъкидлашича, паррандалар 1 ойда тухумга киради. Хусусан, юзта товуқдан бир суткада ўртача 70-80 дона тухум олиш мумкин. Бинобарин, аҳоли берилган имтиёзли давр (6 ой)нинг иккинчи ойидан бошлаб даромад қила бошлайди.  

“Бирлик томорқа хизмати” кластери тухум ва товуқ гўштини савдога чиқаришда ҳам томорқа эгаларига кўмак беради. Парранда гўнгини олиб кетиш, ветеринария хизмати кўрсатиш борасида ҳам қатор фойдали таклифлар билдириб ўтилди.  

Тадбирда қатнашган вилоят ҳокими ўринбосари Улуғбек Узоқов, Оҳангарон тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги бўйича ўринбосари Тўлқин Тўраев, тармоқ мутахассислари, банк, солиқ хизмати вакиллари томонидан зарур маълумотлар берилди.

Президентимизнинг тегишли қарори асосида Оҳангарон, Бўка ва Бекобод туманларида паррандачилик комплекслари барпо этилади.

А.Мусаев, ЎзА