Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳар бир ходим ўз ишига масъулият билан ёндашиши керак
19:41 / 2023-02-21

“Сув таъминоти ва оқова сув объектлари бўйича инжиниринг компанияси” давлат унитар корхонаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси буюртмаси асосида 418,4 миллиард сўм бюджет маблағлари эвазига 229 та маҳалла фуқаролар йиғинида 817,5 километр ичимлик ва 62,6 километр оқова сув тармоғи бўлган 182 та иншоотларни қуриш, таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Бу каби саъй-ҳаракатлар натижасида вилоятда 128,2 минг нафар аҳоли илк бор марказлашган ичимлик сув таъминоти билан таъминланади. 98,8 минг нафар аҳолининг ичимлик сув таъминоти яхшиланади.  

Хўш, мазкур ишларни сифатли бажаришда нималарга эътибор қаратиш керак?  

Президентимизнинг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ги қарори ижроси доирасида “Сув таъминоти ва оқова сув объектлари бўйича инжиниринг компанияси” давлат унитар корхонаси вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ташкил этилган семинарда шу хусусида сўз борди.

Фарғона тумани “Марказ” маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган тадбирда шаҳар-туман ҳокимларининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосарлари ҳамда қурилиш-пудрат ташкилотлари масъуллари иштирок этди.

[gallery-10656]

Айни жараёнда “Марказ” маҳалла фуқаролар йиғинидаги Марказ, Чашма, Миндон хамда Ворис кўчаларини ичимлик сув билан таъминлаш мақсадида 6,5 километр тоза ичимлик сув тармоғини тортиш, 1 та ичимлик сув қудуғини қазиш ва 1 та сув минорасини ўрнатиш ҳамда ушбу кўчалардаги 669 та хонадонда истиқомат қиладиган 3 минг 625 нафар аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш кўзда тутилган.  

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров эзгу мақсад учун ажратилган маблағларни тўғри йўналтириш, ҳар бир объект сифатли, ўз муддатида якунланиши зарурлигини таъкидлади. Зеро одамларни рози қилиш, аҳоли турмуш тарзини янада фаровон бўлишини таъминлаш энг муҳим вазифа эканини алоҳида қайд этди. Шунингдек, белгиланган вазифалар ижроси ҳар бир объект кесимида ўрганилиши, хусусан, қурилиш ишлари ички назорат гуруҳи томонидан текширилиши, сифатсиз маҳсулотлардан фойдаланиш ҳолати аниқланса пудратчи ташкилот раҳбарлари тегишли тартибда жавобгарликка тортилиши тушунтирилди. Бундан буён белгиланган юмушлар сифатли бажарилиши жиддий назоратда бўлиши бўйича соҳа масъуллари огоҳлантирилди. Ҳар бир масъул ходим ўз ишига ҳалоллик билан ёндашиб, сидқидилдан меҳнат қилиши зарурлиги қайд этилди.  

Семинарда соҳа мутахассислари томонидан қурилиш жараёнида фойдаланиладиган жиҳозлар, қурилиш хомашёлари сифатини аниқлаш ҳамда сифатсиз маҳсулотлардан эҳтиёт бўлиш борасида амалий билим ва кўникма берилди.  

М.Сулаймонов, М.Қодиров (сурат) ЎзА