Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳар бир ходим 4 тупдан дарахт экиб, “Яшил макон”га ўз ҳиссасини қўшмоқда
12:32 / 2025-04-15

Рақобат қўмитаси, унинг ҳудудий органлари ва “Рақамли трансформация ва аутсорсинг маркази” ДУК томонидан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий экологик шароитни яратиш мақсадида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини қўллаб-қувватлаган ҳолда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Қўмита ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан оммавий кўчат экиш тадбирларида ҳар бир ходим 4 тупдан дарахт кўчатларини экиб, мазкур хайрли ишга ўз ҳиссаларини қўшмоқда.  

Жумладан, Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида Қўмитага ажратилган ҳудудда 200 тупдан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди. Бугунги кунда ушбу ҳудуддаги Қўмита боғида 5 минг тупдан ортиқ дарахт мавжуд.

Рақобат қўмитаси ва унинг тизим ташкилотлари томонидан ҳам “Яшил макон” лойиҳаси доирасида экологик барқарорликни таъминлаш борасида тизимли ишлар давом эттирилмоқда.

Н.Раҳмонова, ЎзА