Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳар бир вилоятнинг ўзи учун хос бўлган “мавсумий туристик пакети” тайёрланади
17:21 / 2023-03-29

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мамлакатимиз туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокимлари ҳам ўзининг ҳудудини хорижда кенг тарғиб қилишни ўрганиши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Бунинг учун вилоят ҳокимлари туроператорларни жалб этиб, PR маркази филиалларини ташкил қилади. Улар:

– ҳар бир вилоятнинг “ташриф қоғози”ни ишлаб чиқади;

– Тошкент шаҳри ҳамда ҳудудлардаги аэропорт, вокзаллар ва меҳмонхоналарда “туризм бекатлари”ни ташкил қилади;

– ҳар бир вилоятнинг ўзи учун хос бўлган “мавсумий туристик пакети”ни тайёрлайди;

– фестиваль ва концертлар ўтказиш графигини тасдиқлаб, нафақат маҳаллий, балки хорижий сайёҳлар учун ҳам эълон қилади.

Йиғилиш якунида мутасаддиларнинг ахбороти эшитилди.

ЎзА