Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор
Тошкент шаҳар Миробод туманидаги Фурқат номидаги истироҳат боғида “Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” шиори остида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.
“Меҳнат ярмарка”сида ҳудудлардаги 135 та иш берувчи корхона ва ташкилот ўзининг 2,3 мингдан ортик бўш (вакант) иш ўрни билан иштирок этди.
“Меҳнат ярмарка”си давомида 478 нафар фуқаро иштирок этиб (шундан: 236 нафарга яқин аёллар, 251 нафарга яқини ёшлар), 73 нафар фуқаро ишга жойлаштирилди, 84 нафар фуқарога ишга жойлаштириш бўйича йўлланма берилди, 39 нафар фуқаро ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди.
Шунингдек, 16 нафар фуқарога меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга тайёрлаш, қайта тайёрлаш учун йўлланмалар берилди.
Вақтинча ишсиз фуқаролар бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилаётган бу каби ярмаркалар ҳафта давомида Тошкент шаҳрининг барча туманларида ташкил этилиши режалаштирилган.
Файзулло Яҳёев, ЎзА