Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳар бир раҳбарнинг кундалик қоидаси бўлиши керак – Жаҳонгир Ортиқхўжаев қандай ишларни амалга оширяпти?
19:17 / 2022-02-28

ЎзА КУЗАТУВИ: Ўзбекистон амалдорлари ҳафта давомида қандай ишлар билан шуғулланди?

 Давлатимиз раҳбари «Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак”, дея таъкидлаган эди.

"ЎзА кузатуви" лойиҳаси доирасида биз Тошкент шаҳар ҳокимлиги расмий сайти ва телеграм каналида эълон қилиб борилган маълумотларга таянган ҳолда  Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг ўтган ҳафталик иш фаолиятига назар солдик.

Жорий йил  22 февраль куни Жаҳонгир Ортиқхўжаев Нукус шаҳрига ташриф буюрган. Нукус ҳокими У.Панаев билан биргаликда шаҳарнинг маҳаллалари ҳамда ижтимоий объектларида ўрганиш ишларини олиб борган.

Дастлаб Ж.Ортиқхўжаев «Алланиёз қаҳрамон» МФЙда жойлашган 8-умумтаълим мактабидаги шароитларни ўрганди.  Сўнг Тошкент шаҳар ҳокими бошчилигидаги ишчи гуруҳи «Узункўл»,  «Телеўрай» маҳаллалари, 7-умумтаълим мактабида бўлди. Ҳар бир объектдаги камчиликлар таҳлил этилиб, ўқувчилар учун қўшимча ўқув биноси, спорт ва фаоллар залларини қуриш, замонавий маҳалла идораларини барпо этиш бўйича режа ишлаб чиқилган.

Шунингдек, амалдорнинг ташрифи давомида Нукусдаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, Тошкентдаги шифохоналарда даволаниши зарур бўлган беморлар рўйхати шакллантирилиб, турли йўналишларда мурожаат қилган аҳолига амалий ёрдам кўрсатилган. 
24 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида пойтахт ҳокими Нукус шаҳрида иш бошлаган пластик эшик ва ромлар корхонасида бўлган.

Маълумотларга кўра, мазкур лойиҳа «Жана базар» маҳалласида амалга оширилган бўлиб, 270 минг квадрат метр эшик ва дераза ромлари тайёрлаш қувватига эга. 230 киши иш билан таъминланган. Уларнинг кўпчилиги ёшлар.

Давлатимиз раҳбари бошчилигида мутасаддилар корхонанинг иш жараёни, маҳсулотларини кўздан кечирди. 

Нукус шаҳрига Тошкент шаҳар ҳокимлиги бириктирилган.

Ҳудуднинг драйвери — озиқ-овқат ва қурилиш материаллари саноати ва туризм. Шу асосда Нукус шаҳрини 2022 йилда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури ишлаб чиқилган. Унга кўра, умумий қиймати 1 триллион 361 миллиард сўмлик 10 лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган. Бунинг натижасида қўшимча 3 мингта иш ўрни яратилади.

Давлатимиз раҳбари бошчилигидаги ташриф давомида мутасаддилар Нукус шаҳридаги «Жеке терек» маҳалласидаги янги турар-жой мажмуаси қурилиши майдони билан танишган. Бу ерда 5 та 16 қаватли уй барпо этиш мўлжалланган.

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкент шаҳар ҳокими вазифасида 2018 йилдан буён фаолият юритиб келади.

"Биз амалдорлар халқ хизматидамиз. Президентимиз бизни бир оила каби ишлаб келишимизни таъкидлаб келадилар. Ўзбек халқида бир гап бор – агар оиладаги фарзандлар ўртасида зиддият бўлса, бу оила бошининг ишончи йўқолишига олиб келади. Келинглар, бошни бир ёқадан чиқариб, давлатимизга, халқимизга, оиламизга ва оила бошини топшириқларини ҳалол адо этишга кучимизни сарфлаймиз", деган эди  ўз сўзида  Жаҳонгир Ортиқхўжаев.

Муҳайё   Тошқораева, ЎзА