French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ҳар бир оила - тадбиркор” дастури доирасида ажратилган маблағни ўзлаштирганларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
10:05 / 2021-04-04

Президентимизнинг 2020 йил 20 майдаги Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурини молиялаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан қўшимча равишда 100 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги маблағ банкларга, жумладан, “Агробанк” АТБга 40 миллион, АТ Халқ банкига 30 миллион, “Микрокредитбанк” АТБга 30 миллион АҚШ доллари эквивалентида ажратилиши белгиланган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент матбуот хизматининг ЎзАга хабар беришича, Департаментнинг Пастдарғом тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда АТБ “Агробанк” Гўзалкент филиали мансабдор шахслари таъминотчи корхона “Г.Ч.” фермер хўжалиги раҳбари билан олдиндан тил бириктириб, “Ҳар бир оила - тадбиркор” дастури доирасида ажратилган маблағлар ҳисобидан фуқаро Г.Ю. ва бошқалар 241,8 миллион сўмлик наслли чорва молларини олганлиги тўғрисида сохта кредит ҳужжатларини расмийлаштириб, давлатнинг мақсадли кредит маблағларини талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА мухбири