Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ҳар бир маҳаллага китоб” лойиҳаси давом этмоқда
14:01 / 2023-02-24

Азалдан юртимизда китоб қадрланган. Ҳар бир оилада шахсий кутубхона бўлган. У хонадонларнинг тўридаги токчалардан жой олган. Чунки китоб ақлни чархлайдиган, инсонни маънавий камолот сари етаклайдиган бебаҳо воситалардан бири ҳисобланади.

Азалдан юртимизда китоб қадрланган. Ҳар бир оилада шахсий кутубхона бўлган. У хонадонларнинг тўридаги токчалардан жой олган. Чунки китоб ақлни чархлайдиган, инсонни маънавий камолот сари етаклайдиган бебаҳо воситалардан бири ҳисобланади.  

Бугунги кунда ҳам аҳоли, айниқса, ёшларда китобга қизиқиш, мутолаа маданиятини юксалтириш тобора муҳим аҳамият касб этмоқда. Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 20 декабрдаги Олий Мажлис ва халқимизга йўллаган Мурожаатномасида ҳам ҳар бир маҳаллада кутубхона ташкил этиш кераклиги таъкидланган эди. Шу мақсадда Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан “Ҳар бир маҳаллага китоб” лойиҳаси ташкил этилди. 

Лойиҳа доирасида фонд томонидан Навоий вилоятидаги 254 та маҳалла фуқаролар йиғинларига 40 номдаги 10 мингдан ортиқ нодир китоблар тўплами ажратилди. Ушбу китоблар карвони Навоий вилоятига ҳам етиб келди. Ҳозирда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Навоий вилояти бўлими томонидан етиб келган китобларни маҳаллаларга топшириш маросимлари бўлиб ўтмоқда. Дастлаб Навоий шаҳридаги “Умид” маҳалла фуқаролар йиғинида шаҳардаги 31 та маҳаллага 1240 дона китоблар топширилди.  

– Китоблар ҳеч қачон ўз ўрнини йўқотмайдиган буюк куч бўлиб, маҳаллаларга топширилган китоблар ҳар бир маҳалланинг мўъжазгина кутубхонасидан ўрин олади, ундан аҳоли кенг фойдаланади. Зеро, бу адабиётлар бугун халқнинг маънавияти юксалиши учун энг зарур манбадир, – дейди “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Навоий вилояти бўлими раиси Фахриддин Солиев. –Вилоятдаги маҳаллаларга етказилган китоблар тўплами, ҳар бир маҳаллада ўз кутубхонасини ташкил қилиш, аҳолини китобга бўлган қизиқишини орттириш, маҳалла аҳлининг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ва маҳаллаларнинг маънавий хазинасини янада бойитишга хизмат қилади.  

Лойиҳа доирасида Кармана туманидаги 31 та, Навбаҳор туманидаги 29 та фуқаролар йиғинларига китоблар тўплами топширилди. Бугунги кунга қадар Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан лойиҳа доирасида 5000 дан зиёд маҳаллага 3 миллиард сўмлик китоблар тарқатилди.  

А.Бўриев, ЎзА