Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ҳар бир маҳаллада икки нафар дастурчи” лойиҳаси ишга туширилади
13:44 / 2024-02-23

2024 йил 1 мартдан бошлаб “Ҳар бир маҳаллада икки нафар дастурчи”  дастури жорий этилади.

Ушбу дастур доирасида маҳаллаларда ёшлар етакчилари томонидан маҳалла фаоллари иштирокида ахборот технологиялари ва компьютер дастурлаш соҳасига қизиқувчи ёшлар аниқланиб, уларни инглиз ва бошқа хорижий тилларга ўқитиш ҳамда сертификатлар олишини ташкил этиш, сертификат олган ёшлар тўғрисида маълумотларни Рақамли технологиялар вазирлигининг махсус ахборот тизимига киритиб бориш тизими йўлга қўйилади.

Рақамли технологиялар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги махсус ахборот тизимига киритилган ёшларни IT соҳасида фаолият юритаётган ташкилотларга йўналтириш ва ишга жойлаштиришга кўмаклашади.

ЎзА