English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳар бир ҳудуднинг иссиқлик таъминоти схемаси ишлаб чиқилади
12:49 / 2024-01-29

Президентимиз коммунал соҳадаги ишлар аҳволини таҳлил қилди.

Кўп қаватли уйларни бошқариш, иссиқлик ва сув таъминоти соҳаларида кескин ўзгариш бўлмаётгани танқид қилинди.

Жумладан, аксарият кўп қаватли уйларда энергия сарфи хорижга нисбатан 3-4 баробар юқори, иссиқлик таъминоти тизимида энергия йўқотишлари кўп, тизимда бугунги кунга қадар бирор марта энергия аудити ўтказилмаган, дебитор қарздорлиги оқибатида иссиқлик корхоналари тизимни яхшилашга инвестиция киритмаяпти

Уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ва Энергетика вазирлигига кўп қаватли уйларда энергия тежаш бўйича алоҳида дастур амалга оширишни бошлаш топширилди.  

Халқаро экспертлар жалб қилиниб, қаерда марказлашган, қаерда локал ёки индивидуал иситиш тизимини қўллаш, қайси қозонхоналарни когенерация технологиясига ўтказиш бўйича ҳар бир ҳудуднинг иссиқлик таъминоти схемаси ишлаб чиқилади.

 

ЎзА