English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳар бир фуқаро давлатимиз эътиборида
12:21 / 2023-06-09

ФОТОРЕПОРТАЖ

Хоразм вилоят ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш маркази ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий, ижтимоий, касбий, жисмоний реабилитация ва абилитация хизматларини кўрсатувчи давлат муассасасидир.

Марказда Қабул ва диагностика, Неврология, Терапия, Травматология, Физиотерапия бўлимлари фаолияти йўлга қўйилган.

[gallery-12270]

Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 22 январдаги “2022–2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган Инвестиция дастури асосида марказда қўшимча 50 ўринли даволаш биноси қуриб ишга туширилди. Замон талаблари асосида барча қулайликларга эга ётоқхоналари барпо этилди. 807 миллион сўмлик физиотерапия ва реабилитация учун анжомлар харид қилинди. Натижада марказ қуввати 2 баробарга оширилиб, ўринлар сони 100 тага етказилди.  

 

Беҳзодбек САИДОВ(сурат),ЎзA