“Ҳар бир фарзандга меҳр-эътибор” мавзуида болалар форуми ўтказилди
Президентимизнинг Кичик ёшдаги болаларни тарбиялаш ва таълим бериш бўйича иккинчи Бутунжаҳон конференциясининг очилиш маросимидаги нутқида “Мактабгача таълим ва мактаб таълими, олий таълим тизими ҳамда илмий-маданий муассасаларни бўлғуси Ренессанснинг тўрт узвий ҳалқаси, деб биламиз”, дея таъкидлаган эдилар.
“Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан Чирчиқ Давлат педагогика университетида талабалар, боғча тарбиячилари, муаллим ва профессор-ўқитувчилар ҳамда уларнинг 12 ёшгача бўлган фарзандлари иштирокида "Ҳар бир фарзандга меҳр-эътибор!" мавзусида болалар форуми бўлиб ўтди.
Форумда мутахассислар иштирокида ёшлар тарбияси, таълими масалалари юзасидан фикр алмашилди. Болаларнинг ёмон одатларини бартараф этишнинг ечимлари юзасидан психологлар маслаҳати тингланди. Форум доирасида болаларнинг ақл-заковатини ривожлантиришга ёрдам берувчи ўйинчоқлар намойиши ҳам ўтказилди.
Кўнгилочар маданий тадбирлар уюштирилди. Форумнинг жажжи иштирокчиларига байрам совғалари улашилди.





ЎзА