Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳар бир дарахт тўғри экилса ва парвариш қилинса, мамлакатимиз яшил ҳудудга айланади
09:46 / 2023-11-30

Мамлакатимизда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида барча ҳудудларда кўкаламзорлаштириш ишлари авж паллага чиқди. Жойларда баҳор ва куз мавсумида 15 миллион туп дарахт кўчатлари экиш, барча шаҳарлар атрофида “яшил белбоғ”лар ташкил қилиш режалаштирилган.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан илгари сурилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида қурилиш материаллари саноат корхоналари ва уларга туташ ҳудудларда ҳам янги боғлар ташкил этилмоқда.  

Тошкент вилоятида жойлашган “Оҳангаронцемент” АЖ боғида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида тадбир бўлиб ўтди.  

Унда “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси ва “Оҳангаронцемент” АЖ раҳбар-ходимлари иштирок этди.  

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида корхона боғига манзарали ва мевали кўчатлар экилди. Дарахтлар ҳудуднинг иқлим шароитидан келиб чиқиб, боғлар ҳосил қилиш ва кўкаламзорлаштиришни назарда тутган ҳолда танлаб олинди.    

–Биз бугун табиатга меҳр ва эътибор берсак, келажак авлод ҳам муносиб экологик шароитда яшайди, – деди “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси бошқаруви раиси ўринбосари Бахтиёр Бобоқулов. – Бунинг учун эса албатта экологик тизимни асраш ҳамда дарахт кўчатларини экиб, боғ яратиш энг муҳим зуруриятдир. Давлатимиз раҳбари қайд этганидек, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси бу бир йиллик тадбир эмас. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, кўчат экишнинг ўзигина кутилган натижани бермайди. Бугун жамоамиз томонидан экилган дарахтларни суғориш ва парвариш ишларини олиб бориш ҳам алоҳида назоратга олинган. Агар ҳар бир дарахт тўғри экилса ва парвариш қилинса, мамлакатимиз яшил ҳудудга айланади.    

Айни кунларда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси юртимиз бўйлаб давом этмоқда.  

Н.Зиёдуллаева, ЎзА