Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳар бир бола меҳр ва эътиборда
12:23 / 2023-06-02

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи ўринбосари В.Ерниязова Хўжайли туманидаги “Меҳрибонлик уйи”дан олти нафар болани тарбиясига олган оилавий болалар уйига байрам совғаларини улашди.

Ўз навбатида Бюронинг қолган ҳудудий туман бўлимлари ходимлари томонидан, алимент олувчи фуқароларнинг ҳолидан хабар олиниб, уларнинг фарзандларига байрам совғалари ва озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди. Ҳар йили ташкил этиладиган бу каби тадбирлар тизим ходимларининг шахсий ташаббуси билан амалга оширилмоқда.  

 

Довуд Абибуллаев,  

ЎзА мухбири